Shrift o'lchami Rang Rasm

“Ёш тадбиркорлар” ва “Ёш ҳунармандлар” Республика форуми иштирокчилари Марғилон шаҳридаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ташкил этилган корхоналар фаолияти билан танишдилар.

×

 2022-06-16 19:26:09    154

PDF yuklash
Chop etish


Меҳмонларга шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов республикада ягона бўлган ушбу Ёшлар саноат зонасининг бунёд этилиш тарихи ҳақида батафсил маълумот берди. 
Наврўз маҳалласи ҳудудидаги бу жой илгари тошлоқ, фойдаланилмайдиган ер бўлган. Лекин коммуникация ва логистика жиҳатидан жуда қулай ҳисобланган.
Шу боис 7 гектар майдонда ушбу саноат зонаси ташкил этилган. Бу ерда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати бўйича 28 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда уларнинг 12 таси ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Барча корхоналарда мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.
Форум иштирокчилари Тадбиркорлик зонаси ҳудудида ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини ҳам кўздан кечирдилар.