Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-10-04 16:10:13    237

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган 2021 йил 2-ярми учун тузилган сайёр қабуллар режасига асосан ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Марғилон шаҳар, "Чорчинор" маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси С.Акбаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаровлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида иштирокчилар жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоли масалалари, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги саволларига юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.