Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАРҒИЛОНДА “НАФОСАТ -2020” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2020-12-17 17:23:11 300
Жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссияси ташаббуси билан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Нафосат-2020” фестивали ўтказилиши режалаштирилган эди.
Унга мувофиқ бугун шаҳардаги “Ҳунармандлар маркази”да бўлиб ўтган фестивалнинг биринчи кунида вилоятимизнинг 19 та туман-шаҳарларида яшаб ижод қилиб келаётган дизайнерлар ҳамда ҳунармандлар томонидан либослар тўплами намойиш этилди.
Фестивал давомида Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодира Шотурсуновалар сўзга чиқиб, фестивал тарихи ҳақида атрофлича тўхталган ҳолда унинг навбатдаги тақдимоти асл ҳунармандлар шаҳри – Марғилонда ўтказилаётганлигини мамнуният билан эътироф этиб ўтдилар.
Фестиваль доирасида соҳирнафас санъаткорлар томонидан концерт-датури ҳам намойиш этилди.
Танлов 4 та асосий йўналишлардан иборат бўлиб, иштирокчилар якунда "Ишбилармон ва етакчи аёл", "Талаба қиз", "Ижодкор аёл", "Ўзбек аёлининг рўмол ўраш санъати" номинациялари бўйича баҳоланади. Фестивал давом этмоқда.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати