Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

МАРҒИЛОНДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШ КЎРСАТКИЧИ 1600ДАН ОШДИ!

 2020-10-27 18:28:45    223

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Марғилон шаҳрида вақтинча иш билан таъминланмаган, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож фуқароларни ўз мутахассислиги, қизиқиши бўйича иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигига асосий эътиборни қаратиб, бу борада аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан, шаҳар ҳудудидаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонма-хонадон юриб темир дафтарга киритилган ҳамда ушбу рўйҳатдан чиқарилган оилаларнинг турмуш фаровонлигини ўрганиш юзасидан вилоят ишчи гуруҳини ташкил қилган эди.

Вилоят раҳбари бошчилигида шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда мазкур ишчи гуруҳнинг ҳисоботи тингланди.

Маълум бўлишича, ўтган тўққиз кун давомида шаҳардаги 42 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳ томонидан 21906 та хонадонлар ўрганилиб, 4234 та муаммо ва камчилик борлиги аниқланди. Шундан ҳозирги кунгача 1611 таси ҳал этилди. Ижроси маълум муддат талаб қиладиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими топшириғига биноан ишчи гуруҳ вакилларининг асосий эътибори:

* МФЙларда қанча ишсизлар бор;

* улардан нечтаси 30 ёшгача бўлган ёшлар;

* қанча ишсиз аёллар бор;

* чет давлатлардан келган фуқароларнинг бандлик ҳолати;

* темир дафтарнинг холисона юритилиши, шунингдек, аҳолининг куз-қиш мавсумига тадоригини ўрганишга қаратилмоқда.

Ўрганишлар давомида бир нечта оилаларни “Темир дафтар”га киритиш хусусида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига таклифлар киритилди.

Вилоят ҳокими ишчи гуруҳ вакилларига дастлабки ўрганилган хонадонларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг мутасаддилар томонидан қай даражада ҳал этилаётганлигини такрорий ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, йиғилишда МФЙларга бириктирилган вакиллар томонидан ўрганишлар мобайнида фуқаролар томонидан асосан, электр, газ, сув, йўлларни асфальтлаштириш, канализация, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, банк кредитлари, моддий ёрдам, дори-дармон олиш, даволаниш, кадастр ва шунга ўхшаш муаммолар мавжудлиги билдирилганлиги маълум қилинди.

Мулоқот давомида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини моддий техник база билан билан тўлиқ таъминлаш, таъмирталаб МФЙ идораларида реконструкция ишларини олиб бориш, МФЙларда бўш турган бино ва ерларни фаолиятини кенгайтириш мақсадида юрган тадбиркорларга ажратиб бериш, ширкатлар фаолиятини тубдан яхшилаш, ободонлаштириш ишларини мунтазам равишда олиб бориш юзасидан ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати