Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

×

 2020-08-25 12:48:13    292

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун шаҳримиздаги Ижодкорлар боғида вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг навбатдаги Сайёр қабули ўтказилди. Қабулда Марғилон шаҳри ҳамда Тошлоқ ва Қўштепа тумани фуқароларининг кредит олиш, ишга жойлашиш, ишлаб чиқариш учун ер ажратилиши, моддий ёрдам олиш сингари 50 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.

Марғилон шаҳар Милтиқсоз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Муқаддасхон Жўрабоева турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг 25 ёшидан бошлаб бутун рўзғор ташвишларини елкасида кўтариб келмоқда. Бугунги кунга келиб соғлигида муаммо мавжуд бўлганлиги сабабли  Муқаддас опа ҳеч қаерда ишлай олмайди. Қизини турмушга бериш арафасида. Бироқ етишмовчилик сабаб тўй сарф-ҳаражатларига қўли бироз калталик қилиб турганлиги ҳақида вилоят раҳбарига истиҳола билан  тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Фуқаронинг ушбу мурожаати шу ернинг ўзида қондирилиб унга 5 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилди. Шунингдек, унга шаҳар Халқ банки томонидан истеъмол кредити олишида ҳам ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

- Тошлоқ тумани, Арабмозор МФЙда истиқомат қиламан, дея ҳаяжон билан сўз бошлади Турғуной Мирзажонова. – Фарзандим Миркомил Парпиев 1-гуруҳ ногирони, юриш имконияти чекланган. Бугунги қабулда вилоятимиз ҳокими ўғлим учун ногиронлик аравачи сўраб қилган мурожаатимни эътиборсиз қолдирмай жойида аравачани тақдим этдилар. Минг раҳмат, дунё тургунча турсинлар. Фуқароларнинг фарвон турмуш кечириши йўлида олиб бораётган бундай саъй-ҳаракатларини Яратганнинг ўзи  мукофотласин! Барака топсинлар, илоҳим!

Бир сўз билан айтганда, халқнинг дардини эшитиш, фуқароларнинг розилигини таъминлаш бугунги сайёр қабулда кузатилганидек, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қабул давомида ечими маълум вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати