Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-03-14 14:50:38 309
Ижтимоий тармоқлар орқали”Тадбиркор: Электр муаммоси сабаб ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютқазяпмиз” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат бўйича Марғилон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизматининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатга қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги соҳа мутахассислари томонидан қайд этиб ўтилди:
Хусусан, электр тармоқлари ва қурилмаларида носозлик юз берган ҳолатда, частотанинг ўзгариши юзага келиб, қувват пасайишига сабаб бўлиши, трансформатор пунктидан чиқувчи нуқта ҳамда истеъмолчи жойлашган объектга қадар оралиқ масофа
Эълон қилинган видеомурожаатда ушбу ҳолат айнан қайси ҳудудда юз берганлиги бўйича маълумот бериб ўтилмаган.
Шу муносабат билан, мурожаат эгаларидан уларнинг шахсига доир бирон-бир маълумотни ошкор этмаслик ҳуқуқини инкор этмаган ҳолда, юқоридаги каби ҳолатларда трансформатор пункти ёки мурожаатда кўрсатилаётган ҳудудга доир муаммоларни шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси (73 253-30-00, 73 253-10-00) ҳамда мутасадди ташкилотлар (73 253-96-72)га етказилишларини сўраймиз. Бу орқали коммунал соҳада юзага келган авария ҳолатлари ёки мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф қилиш мақсадида мутасаддиларни жалб этиш имкони яратилади.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати