Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ОБОДЛИК ОДИМЛАРИ

×

 2020-03-14 14:46:59    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Мусаффо осмонда она замин узра заррин нурларини сочаётган қуёшнинг қайноқ ҳарорати инсонлар кўнглига кўчган. Яшариш ва яшнатиш байрами бўлган Наврўзи айёмнинг шукуҳи бутун борлиқда кезиб юрибди. Халқимизнинг боқий байрамини саранжом-саришталик, кўнгилларга ободлик улашиб қарши олиш бизларга азалий қадриятдир.

Бу борада куни кеча Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга асосан 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

Бугун эрта тонгдан шаҳримиз кўчалари юртни обод этишдек хайрли ишга бел боғлаб, халқ ҳашари учун енг шимарган инсонлар билан гавжум бўлди. Хусусан, “Ижодкорлар боғи” ҳудудида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган “Ёшлар боғи”га 1500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамда “Янги боғ” МФЙлик қутлуғ 93 ёшни қаршилаётган Музаффар ота Аҳмедовлар янги ташкил этилаётган боғга илк навниҳол олма дарахтини экиб беришди.

Ҳашарнинг биринчи куни давомида шаҳарнинг марказий кўчалари, қабристонлар ҳамда зиёратгоҳларга яна 4500 дан зиёд мевали-манзарали дарахтлар ўтказилиши белгиланган.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди.

Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати