Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ОИЛАЛАРИМИЗ РИШТАСИ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН!

×

 2020-01-09 18:52:03    291

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича берган кўрсатмалари ижроси юзасидан бугун шаҳримиздаги Мусиқали Мақом театрида вилоят ҳамда шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят Адлия, ИИБ бошқармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази шаҳар-туман кенгашлари раислари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Касимова олиб борди. Мулоқот давомида сўз олган вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Хатамов, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Ихтиёр Касимов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Топволди Ҳолдоров, Маҳалла жамоат фонди вилоят Кенгаши раиси Шавкат Эрматовлар вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилиши олдини олиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганларга амалий ёрдам кўрсатилиши таъминлаш, ёш оилалардаги ажримлар сабабларини аниқлаб ҳамкор ташкилотлар билан яраштириш чораларини кўриш, ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни бандлик марказлари билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш ишларини янада кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.Муҳтарам Президентимизнинг жойларда узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийлар кенгашини ташкил этиш ва у орқали ажрим арафасида турган ёш оилаларга тўғри йўл кўрсатиш борасидаги таклифларига асосан тадбир давомида вилоятимизда биринчилардан бўлиб Марғилон шаҳрида 50 нафардан иборат бўлган Фахрий аёллар Кенгаши ташкил этилди.Қувонарлиси, фуқаролар билан очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилиш якунида турли келишмовчиликлар сабабли ажрим ёқасида турган 4 нафар оилаларни яраштиришга эришилди.