Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА БИЛДИРИШНОМА

 2020-01-03 20:45:55    229

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали Марғилон шаҳар Зуҳро кўчасига бурилишдаги йўлнинг таъмирталаблиги ҳақида тарқалган мурожаат бўйича 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4067 сонли қарорига мувофиқ Марғилон шаҳрида 2 та йўл инфратузилмаси объектлари, жумладан, мурожаатда кўрсатилган Зуҳро МФЙдан ўтувчи Б.Марғилоний ва У.Носир кўчаларини реконструкция қилиш ишлари ҳам киритилган.

Қарорга мувофиқ 4Р-140а "Фарғона шаҳрига кириш" автомобиль йўли (Б.Марғилоний ва У.Носир кўчалари)ни реконструкция қилиш муддати 2018-2020 йиллар оралиғи этиб белгиланган бўлиб, жами йўл қурилиши сметаси 42 млрд. сўм, шундан 2019 йил учун ажратилган маблағ 15 млрд. сўмни ташкил этади.

Автомобиль ҳайдовчилари ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида айни кунларда мазкур кўчанинг автомобиль йўли қисми кенгайтирилиб, йўлнинг ҳар икки четига лотоклар ўрнатиш, коммуникация тармоқларини таъмирлаш, ободонлаштириладиган ва суғориладиган майдонлар барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, йўлнинг ер ости ишлари тугатилди, чорраҳага ва ариқ ўзанига яқин бўлмаган ҳудудларида пиёдалар йўлаги ташкил этилиб, асфальт қатламини ёткизиш ишлари олиб борилди.

Жорий йилда мазкур йўл участкасида якунланмаган барча ишларни тугатиш ва аҳоли учун фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.