Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2019-08-24 19:31:49 307
Халқ билан очиқ мулоқот қилиш айниқса Сайёр қабуллар орқали мурожжатчилар хузурига борилиши халқимизни адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончни янада мустахкамлашга хизмат қилмоқда.
Марғилон шахар хокими 1-сектор рахбари Убайдуллаев Мирзохид Муродиловичнинг 24.08.2019 йил куни соат 11:00да 1-сектор таркибига кирувчи Косибчилик махалла фуқаролар йиғини худудидаги Миллий хунармандчилик касб-хунар коллежининг очиқ майдони худудида 37 нафар фуқаролар хамда фуқароларни мурожжати ва муаммоларига тегишли бўлган 15 нафардан иборат ташкилот-муссаса рахбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида аҳолининг 10 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, маълум қисми жойида бартараф қилинди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Марғилон шаҳар ҳокимининг 1-сектор котиби Н.Валиев