Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Оила тикланди...
2019-04-29 10:49:04 283
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 11.10.2018 йил кунги суд буйруғига асосан, қарздор Бабаев Бахтиёр Абдулмажитовичдан ундирувчи Бобоева Малохатхон Ахмаджоновна фойдасига 4 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун Б.Бабаевнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
23.10.2018 йил куни Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Д.Г.Олтмишева томонидан ушбу ижро ҳужжатига асосан 16816-сонли ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Давлат ижрочиси Д.Г.Олтмишева томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиши натижасида Б.Бабаевдан 2019 йил март ойига қадар бўлган давр учун алимент тўловлари тўлиқ ундириб келинган бўлса, 24.03.2019 йи кунги тушунтириш ишлари натижасида ундирувчи М.А.Бобоева ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Б.А.Бабаев билан ўзаро ярашиб, бирга яшашини маълум қилган ҳамда ижро ҳужжатини тамомлаб, ўзига қайтаришни сўраган.
Шу тариқа давлат ижрочиси Д.Г.Олтмишева томонидан ушбу оила тикланишига эришилди.
Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Д.Г.Олтмишева