Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
2018-05-30 17:47:11 413
Кишиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олган. Шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими, иқтисодий комплекс ходимлари, Ёшлар иттифоқи ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида шаҳримиздаги Академик лицейда бўлиб ўтган меҳнат ярмаркаси ҳам шаҳримиздаги ишсиз аҳоли, аёллар ва уюшмаган ёшлар, жазо муддатини ўтаб қайтганлар бандлигини таъминлашга қаратилди.
Унда шаҳримиздаги 80 та корхона, ташкилот ва ўқув муассасалари 880та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Тадбир давомида эса 200 нафар фуқаро муайян корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилиб, уларнинг меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Толибжон АСОМУТДИНОВ,
шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори.