Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор"
2018-03-15 21:14:34 943
Шаҳримиздаги иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида"ги 3271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор" мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси, филология фанлари доктори, профессор Сиддиқ Мўмин, умидли ёш ижодкор Муаззам Тошматова лар иштирок этишди. Тадбир давомида коллеж ахборот ресурс марказига келтирилган 13 номдаги янги адабиётлар такдимоти бўлиб ўтди. Учрашув ниҳоясида тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.