Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Марғилон бозори – Республика эътирофида

×

 2018-03-01 08:21:43    577

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки бутун жаҳон иқтисодий тизимида қимматли қоғозлар бозори ўзига хос ўрин тутади. Шуни таъкидлаш лозимки, дунё аҳолисининг ҳар олтидан бири топаётган даромади қимматли қоғозлардан олинадиган фойда ҳисобига тўғри келмоқда. Бизнинг юртимизда бу соҳа энди ривожланиб бораяпти.

Шаҳримиздаги бир қатор корхоналар томонидан ҳам қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Марғилон файз савдо комплекси” АЖ томонидан амалга оширлаётган ишлар нафақат шаҳар, вилоят балки Республика миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Яқинда Тошкентдан хушхабар келди. Акционерлик жамияти “Тошкент” Республика фонд биржасида тузилган битимлар сони бўйича энг яхши эмитетга эга бўлган жамоа конкурсида ғолиб деб топилди, Диплом ҳамда фонд биржасининг лавх ёзилган ёрлиғига ҳам эга бўлди.

Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки акционерлик жамияти томонидан ўтган йили фонд биржаси орқали 1,5 миллиард сўмлик акциялар жойлаштирилди. Акциялар сони жиҳатидан соҳада корхоналар орасида савдо комплекси Республикада энг юқори натижага эришди. 1,5 миллиондан ортиқ акция биржа орқали мамлакатимиздаги тадбиркорлар, ишбилармонлар, фуқароларга тарқатилди. Акциялар сони 2016 йилга нисбатан 20 фоизга кўпайганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

— Қимматли қоғозлар бозоридан олинаётган даромадларни асосан савдо комплексини янада кенгайтириш, ривожлантириш, замонавий техника воситаларини савдо ишларида қўллаш масалаларига йўналтираяпмиз, — дейди акционерлик жамияти раҳбари Улуғбек Рўзиев. – Фақат ўтган йилнинг ўзида бешта “Адрас” павилионлари қурилиб, 170 та савдо ўринлари фойдаланишга топширилди. Янги павилионларни ишга туширилиши 170 дан зиёд янги ишчи ўринларини яратиш имконини берди. Биз бу йил ҳам бунёдкорлик ишларимизни янада ривожлантириш режаларини белгилаганмиз. Шаҳримизга келадиган меҳмонлар, айниқса чет эллик сайёҳларнинг қизиқишларини эътиборга олиб “Миллий ҳунармандчилик” расталарини қуришни режалаштиряпмиз. Бу эса яна янгидан 200 та ишчи ўринлари деган сўз.

АЖ раҳбари танлов ғолиби сифатида Испания мамлакатида қимматли қоғозлар масалаларига бағишлаб ўтказиладиган семинарга таклиф этилди.

Шаҳримиздаги яна бир савдо комплекси – “Деҳқон бозори” акционерлик жамияти ўтган йил якунлари бўйича вилоят бозорлари ичида ўтказилган танловда ғолиб деб топилиб, вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланган эди. Яқинда эса жамоага вилоятдаги бозорлар орасида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган хайрия ишлари учун “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совға топширилди.

Жамоада замонавий савдо усулларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаш лозим. Асосий комплекс ва ҳайвон бозори ҳудудига ичимлик суви ҳамда канализация тармоғи тортилди. Асосан байрам кунлари ташкил қилинадиган арзон нархдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ярмаркасини йил бўйи доимий ишлаши ҳам йўлга қўйилди. Бу ярмаркада мол гўшти 26 минг сўмдан, қўй гўшти эса 30 минг сўмдан сотилмоқда. Ҳар куни аҳолига 400-500 кг. атрофида сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериляпти.

Суратда ғолиб жамоаларга Фахрий ёрлиқлар ва мукофотлар топшириш жараёни акс эттирилган.

Ўз мухбиримиз.

“Марғилон ҳақиқати” газетасидан олинди.