Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

“ИПАКЧИЛИК” ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

×

 2017-10-06 10:13:15    443

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча коллеж биносида мазкур марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, Маросимда сўз олган коллеж директори Р,Усмонов, Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими методик бўлимининг йетакчи мутахассиси Б,Ҳайдаров ҳамда Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти илмий раҳбари М,Мирзахоновлар йиғилганларни аввало шонли мустақиллигимизнинг қутлуғ 26 йиллик байрами билан самимий қутлаб, марказда ипакчилик соҳасида яратилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Услубий марказ низомида вилоятдаги пилла хом ашёсини йетиштирувчи корхоналар ходимлари, пилла йетиштирувчи фермер хўжаликлари аъзолари ҳамда пилла ва ипакчиликка ихтисослашган касб-ҳунар коллежларининг махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш мақсадида қисқа муддатли 36-72 соатлик курслари ташкил қилиш, шунингдек марказни махсус лаборатория жиҳозлари, пиллани қайта ишлаш технология ва ускуналари, ипак толани йигириш ҳамда калавалаш ускуналари, мато тўқиш, ранг бериш ҳамда ипакдан мато тўқиш дастгоҳлари билан тўлиқ таъминлаш ишларини амалга ошириш аниқ кўрсатиб ўтилган.

Тадбир якунида шаҳримиздаги касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, ишчи ходимлар ва йиғилиш иштирокчилари коллеж биносида ташкил етилган кўргазма – миллий ҳунармандчилик намуналари билан яқиндан танишиш орқали давлатимиз раҳбари томонидан  республикамизда ипакчилик саноатини янада жадал ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги ҳамда бугун бутун
дунёга ўзининг бетакрор ва нафис чиройи ила довруғ таратган соф ипак матоларимизнинг жаҳон миқёсида нақадар юксак қадр-қимматга ега еканлигининг гувоҳи бўлдилар.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.