Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНОСИБ ТУҲФА
2017-10-06 10:10:30 379
Шаҳримиздаги “Зухро” МФЙ ҳудудида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учун еса бу йилги байрам қўшалоқ келди. Боиси жорий йилда 1296 ўринга ега бўлган мазкур мактаб биноси инвестиция дастури асосида тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, янги ўқув йилида янгича қиёфада ўқувчилар ихтиёрига топширилди. Мактаб биносини тўлиқ реконструксия қилиш режасига ажратилган 1 миллиард 981 миллион сўм маблағ ўқув хоналарини мебел жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда таъмирлаш ишларига мақсадли сарф етилди.
Мактабнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Хожиаҳмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари Азизбек Абдуллайев, мактаб директори Отабек Хомидов ҳамда “Зуҳро” МФЙ раиси Моҳирахон Акбаровалар йиғилганларни шонли байрамимиз билан самимий қутлаб, таълим масканида ўқувчилар учун яратилган барча қулай шарт-шароитлар, айниқса ёруғ, шинам ва бир-биридан бежирим ўқув хоналари ҳақида маълумот бердилар.
Замонавий дизайн асосида кўркам қиёфа касб етган мазкур мактаб биноси янги ўқув йилига ўзгача иштиёқ ҳамда пухта билим олиш истагида қадам босган ўқувчилар учун муносиб туҳфа бўлди.