Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

НИЗОМ

 2017-09-28 18:25:16    1611

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи
шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

И. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларибошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил етиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга  амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлислари унинг регламентига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли вилоят ҳокимлиги аппаратлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ва бошқа  ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

ИИ. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини, таркибий ва институционал ўзгартиришларни, шаҳар бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган муҳим устувор вазифаларга мувофиқ  шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

шаҳарда иқтисодиётда, енг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини  таъминлаш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил етиш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

шаҳар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, експорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик субъектларининг експортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ва уларни амалга оширишни ташкил етиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва еркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг  янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш;

ёшларни, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш оилаларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил етиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий еҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, епидемия ва бошқа екстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф етиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил етиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари  бажарилишини ташкил етиш;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.  

7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқларида ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради
ва тайёрлайди, шунингдек ҳоким томонидан кўриб чиқилиши талаб етиладиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
ва Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил етади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал қилиш ҳамда шаҳарни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ  чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким  ва унинг ўринбосарларига тақдим етади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиялари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил етади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда  вилоят ҳокимлиги аппаратлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

доимий равишда маҳаллаларда бўлиб аҳолини талаби ва фикрини ўрганиб боради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил етади.

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ  бошқа функцияларни ҳам бажаради.

ИИИ. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларини белгиланган тартибда таклиф етиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкил етиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил етиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал етишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ишларини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.

9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши
ва вилоят ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб етувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига, халқ депутатлари Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва експертизадан ўтказишнинг сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ҳамда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

ИВ. Бошқарув аппаратининг тузилмаси

10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, айрим шаҳарларда ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, бош юристконсулт, бухгалтерия ва девонхонадан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил
22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади.

11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга ва ходимларнинг функционал вазифаларига, ушбу Низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил етилади.

12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, чегара туманларда ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, бош юристконсулт, бухгалтерия ва девонхона ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

Соҳалар бўйича мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимга ва ўзлари масъул бўлган соҳага кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида  белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси, чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, бухгалтерия ва девонхона тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, чегара масалалари бўйича ёрдамчисининг, сафарбарлик тайёргарлиги ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, тегишли соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар
ва юристконсултнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

В. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил етиш

15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорларига, ҳокимнинг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил етилади.

16. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;

белгиланган тартибда Ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил етади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодлар бўйича материалларни ҳар томонлама ўрганишни ва ишончли материаллар тайёрлашни таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил етади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилади;

ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил етиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил етиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил етишда ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

17. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
17 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ташкил етилади.

18. Бош юристконсултнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ташкил етилади.

19. Ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муоммаларни ҳал етиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалаларига чек қўйиш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

чегара ҳудудлардаги аҳолини турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал етиш юзасидан ҳокимга таклиф киритиб боради;

ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

20. Ҳокимнинг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлигининг  бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил етади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил етишни таъминлайди, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок етади
ва уларнинг ижросини ташкил етади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта експертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил етади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил етади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва електрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

21. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмаси (котибият, гуруҳ
ва бошқалар) раҳбари:

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарликни амалга оширади,
ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия етилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан жазо чоралари кўриш тадбирларини амалга оширади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик учун иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек таркибий бўлинма иш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

белгиланган тартибда иш юритишни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

22. Соҳалар бўйича бош мутахассис (етакчи мутахассис, И-тоифали мутахассис):

функционал вазифалари соҳасига кирадиган масалалар бўйича ишларни ташкил етади ва ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзи масъул бўлган соҳага  кирадиган масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳокимликка киритилган таклифлари ҳамда ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил етади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тизимли мониторинг ташкил етилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал етиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини, шаҳарни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

материалларни тайёрлашда ва ҳоким ваҒёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар йиғилишларида қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок етади;

ҳоким ваҒёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва турли комиссиялар йиғилишларида, шунингдек ўзи масъул бўлган  соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок етади;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материаллар ва експерт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида ҳоким ўринбосарига ахборот беради;

 қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини тизимли назорат қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил етади;

бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

ўзига юкланган  вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

23. Бошқарув аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари
ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ҳамда ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.

24. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.