Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ШАШКАЧИ ҚИЗ ҒАЛАБАСИ

×

 2017-09-28 11:14:36    537

PDF юклаш
Чоп этиш


Нияра  Абдишаева  Фарғона шаҳар 40-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синфида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга спортнинг шашка тури билан ўн йилдан буён шуғулланади. Фарғона вилоят айрим ўйин турларига ва енгил атлетикага  ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси халқаро ареналарда Ватанимиз спорт шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

  Болгариянинг Кранево шаҳрида  ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида шашка бўйича жаҳон чемпионати  бўлиб ўтди. Унда Россия, Белорусия, Украина, Молдова, Естония, Латвия каби ўндан зиёд давлатлардан 200 нафар  сараланган спортчи иштирок етди.

Жаҳон чемпионатида 2001-2003  йилларда  туғилган қизлар  ўртасида вилоятимиз вакили тезкор шашка тури бўйича баҳсларда  юқоридаги давлатлар спортчилари  билан баҳслашиб, якунда ўз  ёш тоифасида 2-ўринни егаллаб,  кумуш медал соҳибига айланди. Чемпионатда Нияра фарғоналик Малика Халилова билан миллий терма жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни егаллашига муносиб ҳисса қўшишди.  

Келажаги  порлоқ, умидли шашкачи  Н.Абдишаева учун 2017  йил омадли келди. Унинг  еришган  ютуқлари салмоқли. Йил бошида спорт устаси деган номга сазовор бўлди. Апрел ойида  Тошкентда  ўтказилган шашка  бўйича  республика  чемпионатида  классик, блиц ва рапид йўналишларининг  ҳар бирида 3 та олтин медални қўлга киритди.  Бундан ташқари  ўндан ортиқ давлат спортчилари  иштирок  етган  Осиё чемпионатида олтин медал  Ниярага насиб етди.

Иқтидорли шашкачи шу йил 19-29 октябр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида  аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди.