Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2022-04-11 09:34:44 337
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказиладиган байрам
тадбирида шаҳар ҳокими
Зиявитдинов Адҳам Тўхтасиновичнинг
НУТҚИ
Ассалому алайкум, азиз ҳамшаҳарлар! Ҳурматли байрам тадбири қатнашчилари!
Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли байрамимиз – Наврўз туфайли она-табиат кўркам чирой очмоқда.
Халқимиз азал-азалдан Наврўзни "Йилбоши" деб бежиз атамаган. Сабаби айнан шу байрам бутун борлиқни уйғотиб, ғайрат-шижоат бахш этаётгандек.
Асрлар давомида одамларни маънан бирлаштирувчи, улар қалбида эзгу фазилатларни янада мустаҳкамловчи, инсонийлик, меҳр-мурувват ғояларини ўзида мужаcсам этган Наврўз қут-барака ва тўкинчилик байрами сифатида эъзозланади.
Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “2022 йилги умумхалқ Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарорига асосан жойларда, хусусан шаҳримизда ҳам байрам тадбирлари «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонланмоқда.
Бу йилги Наврўз тантаналари шаҳримизда ўзгача бир руҳда, янгиликларга бой тарзда ўтказилди.
Хусусан сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллаларда Ёшлар форуми доирасида байрам тантаналари ташкил этилиб, йигит-қизлар ўртасида спортнинг турли йўналишларида мусобоқалар, китобхонлик тадбирлари ўтказилди, ҳунармандчилик кўргазмалари намойиши этилди. Барча ҳудудларда баҳор таомлари бўлган сумалак, ҳалим каби баҳорий таомлар тайёрланди.
Қолаверса, Наврўз байрами арафасида ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Хусусан Яшил макон лойиҳаси доирасида шаҳримизда ўтган йилнинг ўзида 321 минг тўп дархт ва кўчатлар экдик. Жорий йилда эса 430 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экишни режа қилиб олганмиз. Шу кунгача эса ушбу режа асосида ҳудудларга 200 мингдан зиёд дарахт кўчатларни ўтқаздик.
Қабристонлар атрофи ва йўлаклари тартибга келтирилди, ижтимоий кўмакка муҳтож кам таъминланган, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, меҳр ва эътибор кўрсатилди.
Бир сўз билан айтганда, минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Азиз ҳамшаҳарлар!
Сизларни яна бир бор янгиланиш ва ёшариш айёми Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман!
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин! Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва барака тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!