Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Маҳалла фуқаролар йиғинида режа асосида навбатдаги сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди

×

 2022-02-23 15:54:33    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг судьялари Н.Раимқулов, Б.Аброров, Ж.Қосимов, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьялари М.Марахимов ва Ш.Каримов ҳамда Марғилон шаҳар З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган хоким ёрдамчиси Р.Тўхтасинов иштирокида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари қабулда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги ЎРҚ-749-сонли, 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753 ва ЎРҚ-754-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларда мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш ҳамда коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун енг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳолига тушунтиришлар орқали етказилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

 

Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси