Shrift o'lchami Rang Rasm

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ШАҲАР-ТУМАН КЕНГАШЛАРИ СЕССИЯЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-28 17:50:41    174

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятнинг 2021 йилги бюджети тасдиқлаб олинди.  

Сессия якунидан сўнг Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сессияга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, шаҳримиз фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Сессия ишини шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммаджон Мирзаев олиб борди. Сессия иши кун тартибига қуйидаги иккита масала киритилди: 

1.Марғилон шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш. 

2. Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш. Кун тартибидаги 1-масала - Марғилон шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда кабул қилиниб, Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган эди. 

Ушбу Қонунга мувофиқ, 2021 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди. Шунга кўра бугунги сессия иши кун тартибида тегишли соҳа масъуллари томонидан шакллантирилган Марғилон шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш масаласи киритилган. Мазкур масала юзасидан шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири А.Мастоновнинг ахбороти тингланди.  

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала муҳокама этилди. Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига фаолиятига оид намунавий ҳужжатлар тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи котибияти ташкил этиш белгиланган. Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, Кенгаш аъзолари томонидан шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг фаолияти, шунингдек, Давлат дастурларининг ташкилотлар кесимида ижро этилиши устидан тасъсирчан депутатлик назоратини самарали ташкил этиш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган котибиятни тузиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган. 

Сессия давомида музокараларда сўз олган шаҳар Давлат Солиқ Инспекцияси бошлиғи У.Юсупов ҳамда шаҳар Кенгаши депутати О.Ахматшаевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 

Сессия якунида Кенгаш котибиятини ташкил этиш ҳамда кун тарибидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати