Shrift o'lchami Rang Rasm

Ўсимликлар муҳофазасини кучайтирилмоқда

×

 2023-05-19 12:14:02    1415

PDF yuklash
Chop etish


       Маълумки, дунё миқёсида фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг тахминан 50% доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланмоқда. Кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожланиши бундай корхоналарнинг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган талабни кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3617 Қарори асосида каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш уюшмаси ташкил этилган.Каврак - (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Кавракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди.

Смола - елим олишда сассиқ каврак, Кўҳистон ковраги каби турлари ишлатилади.Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларида ўсади.Табиатда сассиқ каврак кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади. Бу доривор ўсимлик табобатда бемор организмига ижобий таъсир этувчи биологик фаол модда ҳисобланади. Доривор воситалар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси, шираси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади.Ибн Синонинг китобларида каврак ўсимлиги инсон саломатлигига  фойдаси ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган.

Шарқ мамлакатларида Эрон, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон каврак шираси ва илдизи озиқ-овқат саноатида зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Табиатдан фойдаланувчиларнинг талабномаларига мувофиқ шаклланган квота меъёрлари Фанлар академиясининг хулосасига мутаносиб ҳолда Давлат экология қўмитасининг тегишли буйруғи билан ёввойи ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш бўйича тасдиқланган режасига кўра жорий йилда Фарғона вилояти бўйича;2020 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 153.8 тонна (Зубтурум барги, Наъматак) ;2021 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 162.5 тонна (Зубтурум барги, Наъматак, Катта баргизуб, Туркистон қизил дўланаси, Зирк барбарис меваси); 2022 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 26 тонна (наъматак меваси, катта баргизуб) доривор ўсимликлар учун квоталар олинган. 

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни техник ва доривор хом ашёсини йиғиш ва тайёрлаш, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш рухсатномаларини берилиши ҳолати Фарғона вилоятида доривор, озуқабоп ва ёввойи турдаги ўсимликларнинг техник хом ашёсини тайёрлаш учун 2020 йилда 5 та, 2021 йилда 10 та ва 2022 йилда 2 та корхона ташкилотларга рухсатномалар берилган.Ўзбекистон Республикаси  Призидентининг 2022 йил 27 апрел кунги “Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги   №116-сон Фармони мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиш режалари белгилаб олинди.Ушбу “Каврак” ўсимлиги вилоятимизни Қувасой ва Сўх туманларида етиштириши йўлга қўйилган бўлиб Қувасой шаҳрида “VOQEA 56” МЧЖ томонидан 30 г, Сўх туманида  эса “Сумая экспорт” фирмаси томонидан 10 г ер майдонида суний равишда экилиб етиштирилиши йўлга қўйилган. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва меъёрларни бузиб ҳуқуқбузарлик содир қилган 1 нафар фуқарога нисбатан инспекциянинг Сўх тумани бўлим томонидан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Доривор ўсимликларни табиий муҳитдан териб олишда квота олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати доимий олиб борилмоқда.

Ш.Мадрахимов,

Вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори 

Г.Тўхтасинова,

Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси матбуот котиби