Shrift o'lchami Rang Rasm

Энергия ресурсларидан қарздор шахслардан 21 млрд. 400 млн. сўм ундирилди

 2023-04-15 13:52:49    293

PDF yuklash
Chop etish


Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг февраль ойи ва март ойининг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 21,4 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, шундан, электр энергияси учун 18,4 млрд. сўм, табиий газ таъминоти учун 3,0 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Жумладан, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 19.12.2022 йилдаги ижро ҳужжати юзасидан қўзғатилган ижро иши бўйича Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Фарғона сув таъминоти” МЧЖдан ундирувчи Фарғона ЭТК АЖ фойдасига электр энергияси таъминотидан бўлган 623,5 млн. сўм миқдоридаги қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш 24.03.2023 йилда амалда тамомланди.

Шунингдек, амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 3,6 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан, 862,9 млн. сўмлиги ҳозирда савдога чиқарилишига эришилган бўлса, қолган 2,7 млрд. сўмлик мол-мулкларни баҳолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.МИБ Фарғона вилоят бошқармаси.