Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2022-07-26 13:32:45    165

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси биносида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов томонидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида инспекция ходимларига мунтазам равишда судлар томонидан тарғибот қилиб борилаётган “Коррупция инсоннинг маънавий инқирози” мавзуси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 июлдаги ЎРҚ-783-сонли қонуни таҳлили юзасидан тушунтиришлар берилиб, саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар қайтарилди.