Shrift o'lchami Rang Rasm

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумига старт берилди

 2022-07-15 15:01:23    156

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига 5462,9 млн сўм маблағлар ажратилган бўлиб, (мазкур маблағларга қўшимча равишда жорий йилнинг 2 чорак якуни бўйича даромадлар режаси орттириб бажарилган қисмини 30 фоизи) бугундан таклиф жойлаштиришга старт берилди.

Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

  Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

》Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

》Ёритиш тизимини яхшилаш;

》Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;

》Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

》Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1 200,0 млн сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.