Shrift o'lchami Rang Rasm

“Прокурор кубоги” ғолиблари аниқланди

×

 2022-06-24 22:35:16    303

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 апрелдаги “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги” 5099-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда ва халқаро миқёсда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини янада оммалаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ёшларнинг ушбу миллий спорт турига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, бўлажак жаҳон чемпионларини етиштириш мақсадида Марғилон шаҳар 2-сектори ташаббуси билан 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Бокс бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Марғилон шаҳар прокурор соврини учун ўтказилган вилоят кубоги мусобақалари бугун ўз  якунига етди. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўз олган 2-сектор раҳбари Шерзод Мавлонов ва бошқа мутасадди раҳбарлар спортнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталдилар.   
Муросасиз кечган мусобоқаларда вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларидан келган 140 нафар спортчилар 12 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашдилар.
Қизғин беллашувлардан сўнг ғолиблар номи аниқланиб, уларга шаҳар прокурорининг медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.