Shrift o'lchami Rang Rasm

Миллий кураш ва тош кўтариш бўйича мусобоқа ғолиблари аниқланди

×

 2022-06-21 19:34:08    156

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг кубоги учун “Мен ғолиб” шиори остида миллий ўйинларимиз кураш ва тош кўтариш бўйича 4 та вазн тоифасида Марғилон шаҳрида уюшмаган ёшлар иштирокида мусобоқалар ташкил этилган эди.
Муросасиз беллашувлардан сўнг бугун ғолиблар номи аниқланди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Жамшид Каримов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Азизбек Абдуллаевлар сўзга чиқиб ғолибларни муваффақият билан табрикладилар ҳамда уларга ғолиблик медали, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали тарзда топширишди. 
Беллашувларда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган ғолиблар мусобоқанинг вилоят босқичида шаҳримиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.