Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ

 2022-06-10 16:16:59    152

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси биносида тадбиркорлар ва солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасига асосан хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хусусан хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шакилларини татбиқ этиш хусусида сўз борди.

Шунингдек, 2022 йил 25 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-747-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасида чақалоқ ва болалар савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди бўйича тушунчалар берилди.

  А.Акбаров,

Марғилон туманлараро

Иқтисодий суди раиси