Shrift o'lchami Rang Rasm

Ёз – ўтмоқда соз! МАКТАБ ОРОМГОҲИ БОЛАЛАРГА ЎЗ БАҒРИНИ ОЧДИ

×

 2022-06-08 16:29:13    188

PDF yuklash
Chop etish


Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил етиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши ва билим орттириши учун Марғилон шаҳрида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан бугун шаҳримиздаги 17-умумтаълим мактабида Ёзги оромгоҳ ўқувчиларга ўз бағрини очди. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, баркамол вояга етишларини таъминлаш, хусусан, болаларини соғломлаштириш, ёзги таътилни мазмунли ўтишини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ушбу оромгоҳда болалар турли фан тўгаракларига қатнашиш билан биргаликда, мусиқа, спорт ва билим беллашувларида ҳам иштирок этишади. Aйниқса чет тили тўгараклари машғулотларини малакали мутахассис ва ўқитувчилар томонидан олиб борилиши таъминланган.