Shrift o'lchami Rang Rasm

Судлар томонидан жойларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш давом эттирилмоқда

×

 2022-06-03 16:33:08    195

PDF yuklash
Chop etish


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр судда кўриб чиқиш давом эттирилмокда.

Марғилон шаҳридаги “Рақамли технологиялар маркази” биносида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан сайёр суд ва давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида шаҳар ИИБ томонидан тақдим қилинган 20 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўриб чиқилди. 

Шунингдек сайёр суд мажлисига келган фуқаролар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилиб, юртимизда янги қабул қилинаётган қонунларни аҳолига етказиш – долзарб масала экани эътироф этилиб, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунтириш бериб ўтилди ва “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” номли судья Ш.Каримов томонидан тайёрланган мавзу йиғилиш иштирокчиларига маъруза шаклида етказилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судьяси