Shrift o'lchami Rang Rasm

Бюро органлари томонидан қидирилмоқда!

×

 2022-04-25 17:05:44    196

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирда, вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминотини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан алимент қарздорликларини ундириш самарадорлигини янада ошириш ҳамда алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган ва ҳозирда қидирув эълон қилинган шахсларни топиш юзасидан тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Юқорида Фарғона шахрида яшаган ва ҳозирда алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшириниб юрган қарздорлар ҳақида маълумотлар кўрсатилган.

Ушбу шахсларни топишда фуқароларимизнинг фаол иштироки ҳамда жамоатчилик ташаббускорлиги муҳим аҳамиятга эга. Агарда ушбу фуқароларнинг ҳозирда қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақида Бюронинг Фарғона вилоят бошқармасининг қидирув шўъбаси масъул ходимларига маълум қилишингиз сўралади. Ўз навбатида, маълум қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади. Алимент бу жазо эмас, балки  фарзанд олдидаги мажбуриятдир.