Shrift o'lchami Rang Rasm

18,1млн. сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган шахсга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

×

 2022-04-11 15:41:55    249

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 09.02.2009 йилдаги №Б-198-сонли ижро ҳужжатига кўра, қарздор М.Ш.дан ундирувчи А.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандни моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқаро М.Ш.га нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Аниқланишича, қарздор ижро хужжати буйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақда давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамай, ундирувчи А.Д. фойдасига 2020 йилнинг март ойидан 2022 йилнинг март ойига қадар 24 ой давомида жами 18.124.000 сўм алимент тўловларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан қарздор М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, судга юборилиши таъминланди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 16.03.2022 йилдаги қарорига кўра, М.Ш.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

А.Тоджиддинов,

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари