Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи 81 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилди

×

 2022-01-19 14:39:45    202

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса "Ёшлар дафтари” рўйҳатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.

Хусусан бугун ҳам шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлари ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи йигит-қизларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида энг сўнгги русумдаги 41 та тикув машиналари, ноутбук, компьютер жамланмалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари топширилди.

  Ўтган давр мойбанида ушбу дафтардаги 376 нафар ёшларга жами 1.1 млрд сўмлик меҳнат қуроллари тақдим этилган эди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолатдир.