Shrift o'lchami Rang Rasm

Ўзбекистон халқ хофизи “Маьмуржон Узоқов” Республика кўрик-танловининг Марғилон шаҳар босқичи ўтказилди

×

 2021-09-13 13:29:15    165

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбек миллий анъанавий ашулачилик санъатимиз асосчиларидан бири, марғилонлик буюк санъаткор, “Буюк хизматлари учун ордени сохиби”,  Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқовнинг бой ижодий меросини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган танловнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда ҳофизнинг фарзанди Зуҳра Узоқовалар сўз олиб, М.Узоқовнинг босиб ўтган ҳаёт ва ижод йўлларини фахр билан эътироф этдилар.

Дарҳақиқат,  Маъмуржон Узоқов – манзурнафас ҳофиз, сеҳрли овоз соҳиби, сирли оҳанглар талқинчиси, беназир устоз, меҳрибон ота ва дўст. Ўзбек ҳофизлик санъатининг ёрқин намояндаси сифатида мероси улкан элга танилган санъаткордир. Фақат “Сувратинг” ёки “Ёлғиз”, “Якка бу Фарғонада” ёки “Йўлингда” ашулаларини тинглаганингизни ўзида бунга иқрор бўлишимиз мумкин.

Кўрик-танлов давомида иштирокчи ёш хонандалар томонидан ижро этилган устоз санъаткор репертуаридаги  шу каби яна бир қанча қўшиқлар жаранги йиғилганлар кўнглига  хушнудлик улашди. 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган якуний хулосаларга кўра, 1-ўринга (ҳамнафаслар) Улуғбек Элмуродзода  ва Азизбек Абдуазимовлар,  2-ўринга Ҳакимахон Жўрабоева, 3-ўринга эса Ҳожиакбар Машрабжоновлар муносиб деб топилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати