Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги Ўқув спорт техника клубида “В” ва “ВС” тоифалар бўйича Ёшлар ва Темир дафтарларига киритилган фуқароларнинг 50 фоиз ўқиш тўловлари ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан тўлаб берилди.

×

 2021-04-21 18:34:24    225

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар хокимлиги, шаҳар Молия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Васийлик кенгаши шаҳар бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Фарғона вилоят ташкилоти тасарруфидаги Марғилон шаҳар Ўқув спорт техника клубида  “В” ва “ВС” тоифалар бўйича шаҳардаги 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи жаъми  25 нафар “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун ўқиш тўловларининг 50 фоиз қисми маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. Ҳозирги кунда ўқиш курсларининг биринчи босқичи олиб борилмоқда.