Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

 2023-04-06 14:10:15    242

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров томонидан шаҳримиздаги “Иқбол” МФЙ биносида маҳалла фаоллари ҳамда МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида “Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати давомида қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари ва мамакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини 30 апрелда ўтказилиши, Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳақида маъруза қилди.