Shrift o'lchami Rang Rasm

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Турғунали Юлдашевнинг ҲИСОБОТИ

 2022-10-04 16:51:07    184

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши ҳамда уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил январь-август ойлари давомида Марғилон шаҳар ДСИ томонидан 2710 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 1680 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ҳодимлари бундан буён ҳам, албатта,  Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.