Shrift o'lchami Rang Rasm

Суд томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда

×

 2022-06-22 15:09:21    307

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммаоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли Қарор қабул қилинди.

Юқоридаги Фармон ва Қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов томонидан Марғилон шаҳридаги 2-ИДУМ биносида аёллар ва маҳалла фаоллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда суд раиси М.Марахимов иштирокчиларга Фармон ва Қарорлар мазмун-моҳиятини тушунтириб берди ва ҳуқуқий масалалардаги саволларига жавоб бериб, уларнинг ҳуқуқий муаммо ва фикрлари жойида ижобий хал қилинди.   


Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси