Shrift o'lchami Rang Rasm

Сайёр_қабул ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-06-09 19:45:49    150

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар “Косибчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими A.Зиявитдинов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Ҳайдаров ва тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида, “Косибчилик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси A.Қамбаровнинг маҳалла аҳолисининг турмуш ва яшаш шароитларини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.
Шундан сўнг, фуқаролар мурожаатлари бирма-бир эшитилиб уларга тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда жавоб берилди. 
Сайёр қабул якунида фуқароларнинг мурожаатлари тегишлилигича таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.