Shrift o'lchami Rang Rasm

“Алимент ойлиги” тадбирлари давомида 20.088.000 сўм алимент тўловлари ундирилди

×

 2022-03-31 13:30:32    257

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 02.10.2019 йилдаги №2-1501-1916/26751-сонли ижро ҳужжатига кўра, қарздор Т.М.дан дан ундирувчи К.З. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқаро Т.М.га нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Аниқланишича, қарздор ижро хужжати буйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақда давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамай, ундирувчи К.З. фойдасига 2020 йилнинг январь ойидан 2022 йилнинг март ойига қадар 26 ой давомида жами 20.088.000 сўм алимент тўловларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиши тушунтирилиб, К.З.дан 20.088.000 сўм алимент тўловлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Ҳ.Х.Сулаймонов,

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи