Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида режа асосида навбатдаги сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди.

×

 2022-03-31 09:00:43    218

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг судьялари, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьялари М.Марахимов ва Ш.Каримов ҳамда Марғилон шаҳар “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган хоким ёрдамчиси иштирокида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари қабулда Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва уларга қарши муросасиз курашиш йўналиши бўйича аҳолига тушунтиришлар орқали етказилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавобберилди.

 Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

раиси