Font size Colour Picture

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ЮБОРИШ

Add to favorites

Хизмат ҳақида

Хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш учун ариза юбориш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Юридик шахс

Ташкилот

Фарғона вилоят ҳокимлиги

Боғланиш

Манзил: А.Навоий кўчаси, 15

Мўлжал: Асиа меҳмонҳонаси

6, 6а , 8,8а, 20 автобусларнинг йўналиши


Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;

ўқув режалари ва дастурлари;

чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг нусхалари);

ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 14 июндаги №169 сон

"Тадбиркорлик субектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорлари асосида,

Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» 2000 йил 25 майдаги 71-II сонли қонуни асосида амалга оширилади.



Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекицон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланганидек, лицензия даъвогари аризасини кўриб чиққанлик учун икки марта энг кам иш ҳақи миқдорида тўлов олинади

Йиғилган сумма лицензиантнинг аризасини кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳисобига ўтказилади

Хизматни кўрсатиш муддати

Лицензия даъвогарига лицензия бериш ёки бермаслик қарорининг қабул қилиш муддати талабнома келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак.


Натижани олиш усуллари

Жавоб Фарғона шаҳар ёки туман ҳокимияти жавобгар шахси томонидан электрон шаклда Ягона порталдан рўйхатдан ўтилаётганда кўрсатилган электрон почтага юборилади.

Хизмат натижаси

Лицензия беришни рад этилганлиги ёки лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги жавоб қабул қилиниши

Рад этиш сабаблари

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуликаси қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Аризачи ишчи органнинг қарори устидан, шунингдек мансабдорнинг хатти-ҳаракатлари тартиби устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.