Shrift o'lchami Rang Rasm

ЁШЛАР АГЕНТЛИГИ – ЁШЛАР ТАРАҚҚИЁТИ ПОЙДЕВОРИ!

×

 2020-09-25 11:07:34    161

PDF yuklash
Chop etish


         Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари учун зарурий шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Бу борада Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.

         Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам ташкилий масала кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига Фаҳриддин Раҳимжонов тайинланди ҳамда унга NEXIA-3 русумидаги хизмат машинаси топширилди.

        Агентликнинг вилоят бўлими раҳбари Муҳамадамин Ғаниев тадбирда сўз олиб, Ёшлар ишлари агентлигининг асосий мақсад ва вазифа ва фаолият йўналишлари, хусусан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний  ҳуқуқ ва манфаатларини такомиллаштириш борасида қилинадиган ишларга алоҳида урғу бериб ўтди.

         Тадбир давомида шаҳар ҳокими ўринбосарлари М.Тўйчиев, Т.Бекназаров, шаҳар кенгаши депутати М.Мирзаевлар Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Ф.Раҳимжоновга бошланаётган янги масъулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар тиладилар.

         Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати