Shrift o'lchami Rang Rasm

Аҳолини рўйҳатга олиш нима учун керак ва бизга нима беради?

 2020-09-15 17:50:40    196

PDF yuklash
Chop etish


    Хар қандай давлатнинг тарихи – бу биринчи навбатда, унда яшайдиган ҳалқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида шаклланади.

    Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

     Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

   Аҳолин рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муаян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

   Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини руйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг  “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21170-қарори лойихаси тайёрланди. Унга кўра Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда рўйҳатга олишни ўтказиш муддати 2022 йил 1-25 ноябр кунлари этиб белгиланди.

Синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш тадбири Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани ҳамда Тошкент шахрининг Яшнобод туманларида ўтказилиши белгилаб берилган.

      Марғилон шаҳрида ҳам 2022 йил Аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Жумладан Марғилон шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри томонидан Марғилон шаҳрининг 54 маҳалла фуқаролар йиғинлари схематик хариталари тайёрлаб қўйилди. Шаҳарда жаъми 757 та кўчалар мавжуд  бўлиб, шундан 741 та кўча номланган,  16  та кўчага ном бериш ишлари қўриб чиқилмоқда. Статистика бўлими ходимлари томонидан аҳолини ушбу кенг кўламли рўйхатга олиш ишларига тайёрлаш мақсадида омавий ахборот воситалари ҳамда бозор радиоузеллари оркали кенг жамоатчиликка ушбу қарор мазмун моҳиятини етказиш ишлари ташкилаштирилган. Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда жойларда аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

   Хуш, республикамизда аҳолини руйхатга олиш тадбирини ўтказиш бизга нима беради.

-         Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.

-         Иккинчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат махсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган ҳизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги махсулотлари) ишлатилади.

-         Учинчидан, аҳоли мигратсияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

-         Тўртинчидан, республика ва худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилалалрга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот сифатида фойдаланилади.

-         Бешинчидан аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, мехнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ мудатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

       Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик сохасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат хокимияти органларининг вазифаларини бажариш, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Ш. Тожиматов,

Марғилон шаҳар Статистика бўлими етакчи мутахаcсиси.