Shrift o'lchami Rang Rasm

УЧРАШУВ ОЧИҚ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА ЎТДИ

×

 2020-06-29 17:16:35    146

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз ёшларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифлари бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, айниқса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида сўнгги 2,5 йил давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан қатор Қарор ва Фармонлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Хусусан, Муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилнинг 27 декабрида мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган учрашувларида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга алоҳида кўрсатма ва таклифларини бериб ўтдилар. Шу асосда жойларда сектор раҳбарлари иштирокида турли учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Бугун шаҳримиздаги Рақамли технологиялар марказида ҳам 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Халқ шоири Энахон Сиддиқова ҳам иштирок этди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида ҳоким ўзининг болалик хотиралари, раҳбарлик лавозимигача босиб ўтган йўлларидаги тинимсиз ўқиб-изланишлар ва меҳнатлари хусусида тўхталиб, ёшларни ҳамиша ўқиб-изланишдан толмасликка чорлади. Шунингдек, ёшлаш билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт ахборот технологиялари, китобхонликни янада кучайтириш, ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари, истакларини сектор раҳбарлари эътибор билан тинглаб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга керакли топшириқларни бериб ўтишди.

Байрам муносабати билан ижтимоий соҳада олиб бораётган самарали фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини амалга оширишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ ёшлар ҳамда шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ташаббуси билан Рақамли технологиялар марказида “Ёшлар куни” байрамига бағишлаб ўтказилган танлов ғолиблари мулоқот якунида фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.

Шунингдек, шаҳримиздаги ўрта таълим мактабларининг 11-синфини олтин медалга тамомлаб яқинлари юзини ёруғ қилган Комила Шуҳратжонова, Муҳаммадюсуф Қурбонов ва Дилмурод Дилмуродовларнинг номлари алоҳида эътироф этилиб, уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.