Shrift o'lchami Rang Rasm

ЭРТАНГИ КУН ЭГАЛАРИДАН УМИДЛАРИМИЗ КАТТА!

×

 2020-06-19 16:35:25    198

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда  ижтимоий соҳани ривожлантириш, яъни ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш - асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.

Бевосита суд-ҳуқуқ соҳасини изчил ва тубдан ислоҳ қилиш сайи-харакатлари натижасида улар томонидан 2016 йил 21 октябрь куни № 4850-сон билан имзоланган Фармонида вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни амалга оширишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Натижада, судлар ҳато қилиб жиноят содир қилиб қўйган вояга етмаганларга жазо тайинлашда ҳар бир ҳолатни синчковлик билан ўрганишлари, қонун билан белгиланган барча енгилликларни албатта қўллаш имкониятларини кўриб чиқишлари йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари вакилларининг адашиб жиноят содир қилган ёшларни жамиятдан узмаган ҳолда тузалишида ўз кафилликларига олиш институти жорий қилинди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни», деб эълон қилиниши, Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуслари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлди.

Бу каби кенг кўламли ислоҳотлари ўз натижасини бериши, ёшларни баркамол авлод бўлиб ўз соҳаларини етук мутаҳассиси бўлиб етишишига ишончимиз комил.


Техронбек Усмонов,

 Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

девонхона мудири                                            


Муслимахон  Усмонова,

Фарғона вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси