Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

×

 2020-06-17 17:34:39    197

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги “Ижодкорлар боғи”да вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида вилоят ва шаҳар бошқарма ташкилотлари раҳбарлари, ИИБ ва суд органлари, шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда барча мутасаддилар иштирок этди.

Аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу қабулда фуқаролар асосан моддий ёрдам, якка тартибдаги тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни янада ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар, ер, уй-жой олиш каби 30дан ортиқ масалалар билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдилар.

Қабул жараёнида шаҳардаги Терак таги МФЙда истиқомат қилувчи II-гуруҳ ногирони, Фарғона Политехника Институти талабаси Абдуғаффор Иброҳимовнинг пандемия шароитида онлайн дарсларда фаол иштирок этиш учун компьютер сўраб қилган мурожаати ўз ўрнида қондирилиб, фуқарога сўнгги русумдаги ноутбук туҳфа қилинди.

Шунингдек, Ёвқочар МФЙда кам таъминланган оилалар рўйҳатида турувчи Моҳигул Абдураҳимованинг боғча ёшидаги фарзандини мактабгача таълим муассасасига имтиёзли равишда жойлаштириш, моддий ёрдам олиш ҳамда ишга жойлашиш тўғрисидаги мурожаатлари ҳам жойида ҳал этилиб мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Бир сўз билан айтганда, Сайёр қабул давомида ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бирма-бир эшитилиб, уларнинг бажарилиш муддати аниқ белгилаб берилди.