Shrift o'lchami Rang Rasm

ЖАҲОЛАТГА ЧОРЛОВЧИ ҒОЯЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

×

 2020-06-16 15:58:39    202

PDF yuklash
Chop etish


Дунё яралибдики, тинчлик — осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт , яратувчан меҳнат фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби, энг аввало, шу неъматга боғлик. Бироқ азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби инсон ҳаётига раҳна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Ислом шараътида умуман бўлмаган, исломга ёт ғояларнинг, бизнинг юртимизга кириб келишидир. Ёвуз ниятли диний эктремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари, халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига раҳна солишга уринишмокда. Хусусан, хорижий давлатларга кетаётганларнинг маълум қисми шу оқимларнинг таъсирига тушишмоқда. Бу эса чет элдаги кўплаб давлатларнинг наздида юртдошларимизни шу оқимнинг асосий вакиллари сифатида эканлиги ҳақида нотўғри талқинларни ҳам келтиришига сабаб бўлмокда. Ваҳоланки мамлакатимизда шу оқимга кириб кетган инсонлар, ўз қилмишларига пушаймон бўлиб кечирим сўраб қайтганларни авф этишяпти.

Айнан шу каби халқимизга ёт ва ёш авлод учун зарарли бўлган ёт ғоя ва иллатларнинг салбий таъсиридан ёшларни муҳофаза килиш мақсадида, уларни миллий ғояси ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз ҳатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан яшашга ёшларни тарбиялаш олдимиздаги вазифалардир.

М.Тўраев