Shrift o'lchami Rang Rasm

НОСОҒЛОМ ҒОЯЛАРНИНГ УРЧИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

×

 2020-06-15 08:50:09    164

PDF yuklash
Chop etish


Бугун биз ахборот асрида яшамоқдамиз. Ахборот хуружи хавфи бўлишига қарамай, оммадан ахборотга нисбатан тўсиқлар қўйиб бўлмаслиги барчага маълум. Лекин, носоғлом ғояларнинг урчиб кетишига сабаб бўлаётган интернет саҳифаларидаги иллатлардан ёшларимизни асраб қолиш учун ахборот-технологиялари соҳасида янги замонавий ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган танловлар ташкил этиш, унда миллий қадриятларимизни давом эттира олган ва бу борада янгиликлар кашф қила олган ёшларни рағбатлантириб бориш лозим бўлади.

Энг зарур чоралардан бири бу халқимизнинг огоҳлигидир. Ҳеч бир террористик ҳаракат тайёргарликсиз амалга ошмайди. Уни қаерда амалга оширилса, ўша ердаги бирон ҳолат аввалдан бирон ўзгаришга учрамаслиги мумкин эмас. Худди кучли зилзиладан олдин ҳавонлар безовталангани каби, атрофимизда – маҳалла кўйда бегона шахсларнинг пайдо бўлишига эътиборсиз бўлмаслик лозим. Фарзандларимиз, ҳатто ёши катталар фаолиятида хоҳ у хоҳ бу тарздаги ўзгаришларга диққатни қаратиш, бунинг замирида бирон бир катта муаммо келиб чиқмасмикин деган ўйда масалани ўрганиш муҳим саналади. Статистик маълумотларга кўра, амалга ошмай қолган террористик ҳаракатларнинг 70 фоиздан ортиғи фуқароларнинг ўзлари билиб ёки билмаган тарзда уни фош этганларига боғлиқ экан. Шу сабабдан бутун халқимиз ана шу масалага огоҳлик билан қараса, терроризмнинг даҳшатли чангалига банди бўлмасликнинг муҳим шартларидан бири бажарилган бўлади дейиш мумкин.

Замон ўзгариб борар экан, ҳар қандай ёвуз кучларга нисбатан кураш услубларидан ҳам фундаментал ўзгаришларни юзага келишини тақазо этади. Шу сабабдан бу борада яна бир муҳим жиҳат, айни тероризмнинг келиб чиқиши ва унга қарши кураш усуллар борасида илмий изланишлар олиб бориш ва бу борада халқаро тажрибаларни тадқиқ этиш ҳам зарурдир.