Shrift o'lchami Rang Rasm

ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ!

×

 2020-05-17 10:12:33    215

PDF yuklash
Chop etish


Муқаддас ислом динининг асл моҳиятини билмаган ҳолда айрим жангари тўдаларнинг сохта ғояларига эргашаётган ёшлар танлаган йўли сароб эканини, афсуски, кеч англаб етмоқда. Ваҳоланки, улар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий сингари буюк алломалар камолга етган, диний маърифат юксак даражага кўтарилган замин фарзандлари ҳисобланади. Бу ҳақда уларга кўпроқ гапириб бериш, уларни тўғри йўлга бошлашга биз ўзимизни масъул, деб билишимиз лозим. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишимиз зарур.

Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.